Корпоратив бошқаруви тизимини баҳолаш учун танлов

0
589

«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти томонидан жамиятда корпоратив бошқаруви тизимини баҳолаш учун танлов ўтказиш бўйича эълон

2019 йил якуни бўйича «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ корпоратив бошқаруви тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

– корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;

– давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;

– аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сетификати, корпоратив бошқарувнинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;

– корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули ва баҳолаш ҳисоботи андозалари;

Жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.

Танловда иштирок этиш учун таклифларни бериш муддати: 2020 йил 25 мартгача

Танловда иштирок этиш учун таклифларни қуйидаги манзилга тақдим этиш мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100070, Тошкент ш., Ш. Руставели кўч., 8 уй.

Маълумот учун телефон: 202-04-00 (321,496)

Email: info@paxtasanoatilm.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014