Акциядорлар диққатига!!!

0
688

«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига
Ҳурматли акциядорлар!

 «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ акциядорларнинг умумий йиғилиши 2020 йил 12 июн куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси, 8 уйда бўлиб ўтади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14.30 да бошланади.
Акциядорлар умумий йиғилиши соат 15.00 да бошланади.

 КУН ТАРТИБИ

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик йили якунлари, стратегия ва бизнес-режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бош директорининг  ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. «Пахтасаноат илмий маркази» AЖнинг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосаси ва ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамият томонидан 2019 йил қилинган харажатларни тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2020 йил учун ишлаб чиқилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш. (Конструкторлик бюро, ишлаб чиқариш бошқармаси)
  9. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  10. Жамият ижроия органининг раҳбарининг меҳнат шартномасини узайтириш.
  11. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш.
  12. Жамиятнинг аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.
  13. «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.
  14. «Пахтасаноат илмий маркази» AЖ тафтиш комиссияси янги таркибини сайлаш.

Барча акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат олишлари лозим. Рўйхатга олиш реестри соат 15-00 да тугатилади.

Мурожаат учун тел: 202-04-00 (325, 496, 498)

Кузатув Кенгаши

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014