Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 феврал “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3559 сонли қарорининг тегишли ўқув курслари ва семинарларни ташкил этиш орқали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш талабларидан келиб чиқиб, Пахта – тўқимачилик кластерлари тизимидаги мутахасис ходимларни малакасини доимий равишда ошириб бориш орқали тизим олдига қўйилган вазифаларнинг сифатли ва самарали бажарилишини амалга оширилмоқда.
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги малака ошириш маркази 2021 йил ўқув режаси бўйича пахта тўқимачилик кластерлари тизимида ишлаб келаётган мутахассисларни “Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” йўналиши бўйича 6 нафар мутахассислар малакаси оширилди.
Бу курс доимий фаолият олиб бориб пахта тўқимачилик кластерлар мутахассислари Ходимларни бошқариш хизмати бошлиғи, Тайёр махсулот бўлими бошлиғи, Тайёрлов маскан лаборанти, Бош механик, Бош мухандис, Бош нурчи, Тайёрлов маскан 1- босқич намуна олувчи, Тайёрлов маскан 2- босқич оператори, Тайёрлов маскан 3- босқич диспетчер, Тайёрлов маскан лаборантиларнинг соха бўйича қисқа муддатли дарслар ташкил қилинган бўлиб, уларда чет – эл олимлари ҳам дарс беришмоқда.