Магистрлик диссертация ишлари ҳимояси

0
375

    Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Тўқимачилик материалшунослиги” кафедрасида жорий йилнинг 22-июн куни 5A320905 – “Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги, експертизаси ва сифат назорати (тўқимачилик, енгил ва пахта саноати) мутахассислиги бўйича “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ ходимлари  магистрлик диссертация ишлари ҳимояси бўлиб ўтди. Ҳимояни бевосита онлайн-транслация орқали кафедранинг ҳамкор ва кадрлар истемолчилари корхоналари ҳам кузатиб боришди.

   Магистр талабаларнинг бажарган ишлари ҳайъат аъзолари ва корхона вакиллари тамонидан ижобий баҳоланди. Диссертация ҳимояларида институт ректори Илхом Сабиров, проректорлар, деканлар хамда илмий марказ олимлари хам иштирок етиб, битирувчи талаба-ёшларга келгуси илмий ва ижодий ишларида улкан зафарлар ёр бўлишини ҳамда ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб, соҳа ривожига ҳисса қўшишига умид билдиришди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014