“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятига 95 йил тўлиши муносабати билан 2021 йил 30 август куни “Фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциялашуви шароитида пахта тозалаш соҳасининг инновацион технологиялари долзарб муаммолари ва уларнинг ечими” мавзусида кўргазмали илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Ушбу анжуманда Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган мухандислик технология институти, Жиззах политехника институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Пахта тўқимачилик кластерлари, лизинг компаниялар, фондлар ва бошқа бир қатор корхона ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб меҳмонлар “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ ҳудудида ташкил этилган пахтани дастлабки қайта ишлаш бўйича тажриба-экспериментал лабораторияси кўргазмасини кўздан кечиришди ҳамда ушбу лабораторияда ўрин олган замонавий ишланмаларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.
Сўнгра, тадбирнинг очилиш қисми бўлиб ўтди. Дастлаб сўзга Пахтасаноат илмий маркази АЖ бош директори, техника фанлари доктори Т.Кулиев сўз олиб анжуман иштирокчиларини ва илмий маркази ходимларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятининг 95 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этди.
Шунингдек, Т.Кулиев ўз сўзида Мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларида технологиялар тараққиёти бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этаётганлигини. Хусусан, сўнгги йилларда пахта тозалаш саноатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган илмий изланишлар ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади, соҳага ресурс тежамкор техника ва технологияларни татбиқ этиш орқали пахтани қайта ишлаш корхоналари фаолиятининг самарадорлигини оширишга эришилётганлигини таъкидлади.
Жорий йилда ўзининг 95 йиллик байрамини нишонлаётган “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мазкур йўналишдаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи етакчи муассаса ҳисобланишини ҳамда Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича эълон қилинган миллий рейтингда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ 105 та илмий муассаса орасида фахрли 4-ўринни эгалаганига алоҳди урғу бериб ўтди. Ҳамда илмий ва пахта тўқимачилик кластерлари билан ҳамкорликда ушбу соҳани янада ривожлантириш имконияти борлигини айтиб ўтди.
Сўзга чиққан Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раиси ўринбосари ушбу анжуман ташкилотчиларига минатдорчилик билдириб ўтди. Бундай тадбирларни доимий равишда ташкил қилиш орқали соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциялашувига эришиш имкониятини беришини таъкидлади.
Шунингдек, тадбир давомида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори т.ф.д. И.Собиров, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти директори қ.х.фд. А.Наримонов, худудий Пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари сўзга чиқиб “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятига 95 йил тўлиши билан муборакбод этдилар ва бундай тадбирлар бардавом бўлишини айтиб ўтдилар.
Шунингдек, тадбир давомида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори т.ф.д. И.Собиров, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти директори қ.х.фд. А.Наримонов, худудий Пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари сўзга чиқиб “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятига 95 йил тўлиши билан муборакбод этдилар ва бундай тадбирлар бардавом бўлишини айтиб ўтдилар.
Тадбир давомида илмий марказда ишлаб ўтганлар хотирасига дуолар қилиниб, йиғлганларни ош дастурхонига таклиф этилди.