«InnoWeek.Uz-2021»инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини якунлади

0
318

Ўтган бир ҳафта давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги нафақат Ўзбекистон, балки хорижий илм-фан намоёндалари, олимлар, тадқиқотчилар, йирик компаниялар учун илм-фан ва инновацияларни бир жойга жамлаган маконга айланди. Маҳаллий ва хорижий Оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлди. Ҳафталик давомида ўтказилган турли тадбирлар, мусобақалар, анжуманлар ва тақдимотлар ташриф буюрувчиларда катта таассурот уйғотди.

– Ҳафталик доирасида тадбирларимизга келган меҳмонлар, мутахассис олимлар шунчаки ғояларни эмас, инновацияга айланган ишланмаларни, тижоратлаштиришга тайёр илмий тадқиқотлар натижаларини кўриб, гувоҳи бўлишди, – деди  Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов. – Мақсадимиз ҳам шу эди: бирорта эски, инновацияга айланмаган нарса бўлиши керак эмас деган қарорга келгандик – энди буни  анʼанага айлантирмоқчимиз. Бу хақлимизнинг илм-фанга бўлган ишончимизни оширади. Айниқса, ҳафталикда ёшларимизнинг иштироки кенг қамровли бўлгани кишини қувонтиради.

«InnoWeek.Uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталик тадбирларда 30 та мамлакатдан 131 нафар хорижлик меҳмонлар ҳамда 380 та ташкилотлар ва корхоналардан жами  20,1 минг иштирокчилар қатнашдилар.

«InnoWeek.Uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги “Пандемиядан кейинги давр учун инновациялар: яшил технологиялар, сунʼий интеллект, технологик инқилоб, стартап экотизими” шиори остида иш бошлади ва ҳафталик доирасида 10дан ортиқ тадбирлар ва конференциялар ташкил этилди. Хусусан, “Постпандемия даври учун инновациялар ва инвестициялар форуми”, “Сунъий интеллект – технологик ривожланиш асоси”, “Водород технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежамкорлик соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш” ҳамда “Тадқиқотларни тижоратлаштириш ва технология трансферининг инновацион стратегиялари” бўйича халқаро миқёсдаги олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда долзарб мавзулар кўтарилди ва уларга ечим топишда ҳаракатлар стратегияси кўриб чиқилди.

Ҳафталик давомида TechnoWays технологик ривожланиш марафони ва “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони ғолиблари ҳам тақдирланди. Шунингдек, Халқаро робототехника мусобақаси ва 5-Туркий дунё болаларининг фан ва маданият фестивали ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон инновацион технология соҳасида юқори ўринларда турувчи давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ушбу соҳада яратилган янги технология ва ютуқлар борасида тажриба алмашиш, технологиялар трансферини амалга ошириш борасида қатор хорижий давлатлар билан илм-фан, инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди. Шунингдек, ушбу мамлакатлардан делегация ҳафталик давомида бўлиб ўтган тадбирларда  иштирок этишди. Бундан ташқари, хорижий компаниялар билан бир қатор шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Шу билан бирга инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан йўлга қўйилган Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган http://nsp.gov.uz/ домени остидаги “Миллий илмий портал” ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг янгиланган сайти тақдимоти бўлиб ўтди.

Тижоратлаштириш Форуми доирасида тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳалари натижасида эришилган инновацион маҳсулот ва технологияларни кўргазмаси”нинг энг яхши иштирокчилари тақдирлади. Шунингдек,  Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эʼлон қилинган лойиҳалар танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Шунингдек, вазирлик томонидан эълон қилинган “Стартап лойиҳалар танлови” ғолибларига грант маблағлари топширилди. “Энг яхши инновацион маҳсулотлари” танлови доирасида кўргазма иштирокчиларининг энг яхши стартап лойиҳалари тақдирланди.

Ҳафталик тўғрисида 30 та маҳаллий электрон ОАВларида 250 тадан ортиқ мақолалар чоп этилиб, кўришлар қамрови  5 миллионни ташкил этди.  Хорижий интернет ОАВларида 40 дан ошиқ материаллар, босма ОАВларда 15 та мақола чоп этилди. Тадбирда 8 та маҳаллий телеканаллар томонидан 50 дан ошиқ телематериал, 10 дан ошиқ радиоканаллар орқали 30дан ошиқ эшиттиришлар эфирга узатилди.  Ижтимоий тармоқларда 800 та фото ва видео материаллар жойлаштирилди.  Ҳафталикнинг барча тадбирлари вазирлик сайтидаги виртуал платформада жонли намойиш этилди.

Шунингдек тадбир якунида 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтингида Топ-10 таликдан ўрин олган илмий ташкилотлар тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз,  Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тузилган илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтингида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ 4-ўринда қайд этилган эди.

Манба:mininnovation.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014