Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг навбатдаги йиғилишини онлайн кузатинг

0
140

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги “Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги сохасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази” директорининг ўринбосари Суннатилла Садриддинович Рашидовнинг тақдимоти. Жаҳон Банкининг кредит маблағлари ҳисобидан хусусий уруғчилик корхоналари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида. 2. Эълон қилинган “Долзарб 30 кунлик” давомида Пахтачилик кенгаши қошидаги 13 та туман ишчи гуруҳлари фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида. 13 та туман ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботи. 3. Пахтачилик кенгаши фаолиятига оид бошқа масалалар.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Маълумки, бу соҳа қишлоқ хўжалиги ва аҳоли бандлигида алоҳида ўрин тутади. Шу боис Президентимиз ташаббуси билан пахта етиштиришда кластер тизими жорий этилди. Ушбу тизим натижасида 350 га яқин йирик фабрика ишга туширилди. Беш йил аввал юртимизда етиштирилган пахта толасининг атиги 40 фоизи қайта ишланган бўлса, бугунги кунда 100 фоиз ўзимизда қайта ишланмоқда.

Publication author

offline 2 years

ali

Comments: 0Publics: 3Registration: 21-08-2022