Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ олимлари томонидан ишлаб чиқилган фойдали моделга патент бериш бўйича қарор қабул қилинди.

0
160

Фойдали модел номи: Пахта чигити учун универсал меъёрлагич (Универсальный дозатор для семян хлопчатника)

Патент рақами: FAP 01699

Муаллифлар: Кулиев Тохир Мамаражапович, Акрамов Алишер Ашуралиевич, Эсанов Анвар Ахматович, Панжиев Азиз Ризақулович.

Фойдаланиш соҳаси: пахтага бирламчи ишлов беришда, тукли ва туксизлантирилган уруғлик чигитларни дозаланган ҳолда беришда қўлланади.

Вазифаси: уруғлар учун универсал дозалагич конструкциясини соддалаштириш, унинг энергия сиғимини пасайтириш, уруғларнинг механик шикастланишини камайтириш ва туксизлантирилган уруғлик чигитларни дозалаш аниқлигини ошириш.

Фойдали модель моҳияти: чигитлар учун универсал дозалагич тармоқланган чиқариш қувури бўлган бункерни, тукли чигитлар узатишни ростлаш учун заслонкани ва туксизлантирилган чигитлар узатишни ростлаш механизмли шиберли заслонкани ичига олади. Бункерда иккита шнек ўрнатилган бўлиб, бунда шнекларнинг винтли юзалари бункернинг тораювчи қисми доирасида бажарилган. Шнеклар устида тукли чигитлар узатишни ростлаш учун заслонка жойлашган. Тармоқланган чиқариш қувури тўғри бурчакли шахта билан бириктирилган бўлиб, шахтада туксизлантирилган чигитлар узатишни ростлаш механизмли шиберли заслонка ўрнатилган.

Publication author

offline 2 years

Abdullo

Comments: 0Publics: 181Registration: 25-08-2022