Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаву ул шўхи бадхў келмади.
Оразидек ойдин эрканда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам ўлғонда қоронғу келмади.
Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор,
Кимса бормуким анга кўрганда кулгу келмади.
Кўзлариндин неча сув келгай деб ўлтурманг мени,
Ким бори қон эрди келган бу кеча сув келмади.
Толиби содиқ топилмас, йўқсаким қўйди қадам,
Йўлғаким аввал қадам маъшуқа ўтрў келмади.
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.
Алишер Навоий (1441-1501)
Бугун сўз мулкининг султони, ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудига 581 йил тўлди