Фойдали модел номи: Пахта хом-ашёсини тозалагич-регенератори (Регенератор-очиститель хлопка-сырца)
Патент рақами: FAP 2021 0279
Муаллифлар: Кулиев Тохир Мамаражапович, Джамолов Рустам Камолидинович, Исмаилов Улуғбек Мирабидович.
Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш соҳаси, чунончи пахта тозалаш машиналаридан ажралган чиқинди таркибидаги пахта бўлакларини ажратиш ва тозалаш қурилмаси.
Вазифаси: пахта хом ашёсини тозалаш машиналаридан ажралувчи чиқинди таркибидаги пахта бўлакларини ажратиш ва тозалаш.
Фойдали модель моҳияти: 2РХ-М регенераторининг иш сифатини янада ошириш мақсадида қуйидагича такомиллаштирилган, бунда аррадан пахта бўлакларини ажратувчи резина-планкали барабан планкалари, барабан ўқига нисбатан бурчак остида ўрнатилган. Регенераторнинг титувчи қозиқли барабани устидаги қопқоғи ярим доира шаклида юқорига чиқиш жойига қараб конуслик бурчаги остида тайёрланган.