Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Пахтачилик Кенгаши” котиби, аъзолари ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директор ўринбосарлари ҳамда туманга бириктирилган мутахассислари томонидан 2022 йил 08 сентябр куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги “Polytex Sirdaryo” кластерига ташриф буюришди. Ташриф давомида пахта майдонларида экилган пахта далалари кўздан кечирилди, шунингдек пахта тозалаш корхонаси қошидаги “корхона қоши” пахта қабул қилиш маскани, ҳамда “Шўризак” пахта қабул қилиш маскани лабораториясининг пахтанинг намлигини аниқлаш учун ВХС-М1, пахтанинг ифлослигини аниқлаш учун ЛКМ русумли приборларини, РБХ русумли ғарамни бузиш ускунаси, КЛП-650, ХПП, ТЛХ 18, ПЛА русумли пахтани қабул қилиб узатиш транспортерларининг ҳолати ўрганилди.
Камчиликлари кўрсатилиб, бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.