Пахтачилик кенгаши аъзолари ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари 2022 йил 12 сентябр куни Сурхондарё вилоятидаги Жарқўрғон туманига бириктирилган ишчи гурух рахбари ва аьзолари томонидан “Али Адхамбек” фермер хўжалиги дала майдонлари ва “Термиз-Жайхун кластери” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонасига ҳамда тайёрлов масканларига ташриф буюришди. Ташриф чоғида 2022 йил уруғлик пахта ва пахта хосилини қабул қилишга тайёрлик холати кўздан керилди. Териб келинган пахтадан намуна олиш, тарозихона, лаборатория ва ундаги ускуналар, ғарам майдончалари, ёнғинни ўчириш учун захира сув ховузлари, ер ости сув олгичлари, ўт ўчириш автомашинаси, ёнғин ўчириш калконлари ва сув тортиш насослари кўриб чиқилиб бевосита жараёнда иштирок этишди. Шулар билан бир каторда корхонанинг технологик ускуналарини пахтани дастлабки ишлашга тайёрлик холати кўриб чиқилди. Аниқланган кичик камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.