Элликккаьла туманига бириктирилган ишчи гурух аьзолари “Boston Klaster” МЧЖга қарашли “Saribiy” пахта тайёрлов масканида бўлди. Жорий йилги режа 1500-1800 тонна пахта хосилини “Султон” навини қабул қилишга тайёрлик холати кўриб чиқилди. Бунда ХПП русумли пахтани қабул қилиш-узатиш қурилмалари, ТЛХ-18 русумли лентали транспортерлар, УВП-22 русумли нам хаво сўрувчи ветиляторларнинг тайёрлик холати ўрганилди ва юкламасиз ишлатиб назоратдан ўтказилди. Пахтадан намуна олиш жойи, тарозихона, лаборатория ва ундаги ускуналар, ғарам майдончалари, ёнғинни ўчириш учун захира сув ховузлари, ер ости сув олгичлари, ёнғин ўчириш калконлари ва сув тортиш насослари кўриб чиқилди. Баьзи бир ёнғин ўчириш шитларида ўт ўчириш анжомларининг етишмаган кисмларини тўлдириш тавсия этилди.