Пахтачилик илмий кенгаши котиби, аъзолари ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари 2022 йил 20 сентябр куни туманда пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашга тайёргарлик ишлари юзасидан “«Водий саноат фаҳри» МЧЖга қарашли Улуғнор пахта тозалаш корхонасига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида корхона ва унинг пахтани қабул қилиш масканида мавсумий тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Ўрганишлар натижасига кўра, мазкур корхонанинг пахтани қабул қилиш масканида пахтани сифатли қабул қилиш, сақлаш, кичик механизмларнинг ишлаш ҳолати ва пахта ғарам майдонлари олдида жойлаштирилган паспорт кўрсаткичкичларини юритиш ҳамда ушбу майдонларда қорашира билан зарарланган пахта аралашиб кетмаслиги, бугунги кунда, эрталаб терилган ёки нам ҳолатда олиб келинган пахта ҳосили қабул қилиш каби бир қатор масалалар юзасидан кўрсатма тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, Пахтачилик кенгаши аъзолари корхонанинг пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш цехлари фаолияти билан танишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.