Жорий йилнинг 30 март куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Акмал Камалов Германиянинг “Дойче Кабель АГ” компанияси инвестори Фальк Порше билан учрашди.
Учрашув чоғида «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва мазкур компания ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек пахтани қайта ишлаш соҳасида, шу жумладан пахта тойларини ўраш ва боғлашда пўлат симлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари борасида ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Манбаа: www.uzpse.uz