Тола сифатини яхшилаш, тозалагичларни самарадорлигини ошириш мақсадида икки барабанли такомиллаштирилган тола тозалагич барпо этилди, стенд кўринишидаги нусхаси тайёрланиб, технологик лаборатория шароитида синовдан ўтказилди. Тозалагич қабул қилувчи 1, ташувчи 2 бўғизлар, аррали цилиндрлар 3 ва 4, маҳкамловчи чўткалар 5 ва 6, ажратувчи пичоқ 7, колосникли панжаралар 8 ва 9, жалюзали панжара 10 дан иборат.
Тозалагичнинг ишлаш усули
Тозалагичда тола кетма-кет жойлаштирилган аввал аррали циилндр 3 да, сўнгра аррали цилиндр 4 да тозаланади. Тозалагичда янги конструкцияли колосникларнинг қўлланилиши, тозалаш жараёнида тола таркибидан майда ва йирик ифлосликларни ажралишини жадаллаштиради, тола сифатини яхшилаш билан бирга тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги ортишини юзага келтиради. Тозалагичда қўлланилган махсус йўналтиргич, толани тозалашда аррали цилиндрлар зоналарида тозаланмасдан транзит ҳолатида характланувчи толалар миқдорини кескин камайтиради.
Стенд кўринишидаги такомиллаштирилган икки барабанли
тола тозалагичнинг схемаси