Асосий вазифалар ва функциялар
Илмий тадқиқотлар ва ташқи алоқаларни мувофиқлаштириш бўлими илмий-тадқиқот ишлари, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади, тизим бўлинмалари ва ташқи ижрочилар бажарган ишларнинг сифатини текширади, бажарилган илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлар ва бошқа ахборот-таҳлил материалларини Илмий Кенгаш муҳокамасига чиқаришдан олдин дастлабки кўрикдан ўтказади.
Илмий Марказнинг ташқи ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатиш ва уларни ривожлантириш ишларини таъминлайди.
Илмий Марказнинг ташқи ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан тузилган шартномалари ва келишувларининг ижросини мониторинг қилади, хорижий фондлар, грантлар, стипендиялар, дастурлар, хорижий стажировкалар тўғрисида маълумотларни излаб топишни таъминлайди.
Бўлим бошлиғи: М. Мўминов
Телефон: (+99871) 254-29-79