2016 йил 26 майдаги пресс-конференция тўғрисида

0
3563

2016 йил 26 май куни Ўзбекистон миллий ахборот марказида «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти томонидан пахта саноатининг ривожланиш истиқболлари ҳамда муаммоларини бартараф этиш борасида олиб борилаётган чора тадбирларга бағишланган пресс-конференция  бўлиб ўтди.

Пресс-конференцияни Илмий Марказнинг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси таркибидаги фаолияти ҳолати ва истиқболлари, ҳамда ушбу тадбирнинг ўтказилиш мақсадлари ва вазифалари тўғрисида Бош директор  Р.Гуляев кириш сўзи билан бошлаб берди.

Бош директорнинг илмий ишлар бўйича 1-ўринбосари Қ.Жуманиязов илмий Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари, соҳа ривожининг масалалари ва мавжуд муаммоларини илмий асосларда ҳал этиш бўйича вазифалар ҳақида ахборотни тақдимот қилди.

Учрашув доирасида соҳа илмининг ҳозирги аҳволи, муаммолари ва соҳанинг истиқболлари ва ривожланишига йўналтирилган илмий Марказнинг кўп йиллик фаолияти  ҳақида сўз юритилди.

Пресс-конференция давомида илмий Марказнинг мутахассислари иштирокчиларни қизиқтирган масалалар бўйича барча саволларига жавоб беришди.

press 1

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014