“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида кенгайтирилган бошқарув мажлиси бўлиб ўтди

0
2801

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида компаниянинг кенгайтирилган бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда холдинг тизимидаги барча муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони билан холдинг компания ташкил этилганлиги, янги катта жамоа сифатида Мустақиллик байрамини биринчи маротаба кутиб олишга муносиб тайёргарлик кўрган ҳолда юқори натижаларга эришиб, режалаштирилган тадбирлар ижросига катта масъулият билан ёндошиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини кутиб олишга тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлаш, ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида холдинг компаниянинг тадбирлари кўриб чиқилди ва унинг ижросини мониторинг қилиш бўйича 2016 йил 16 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини янада мустаҳкамлашга холдинг компанияси, унинг таркибига кирувчи барча корхоналар ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиши ва белгиланган тадбирларни сифатли ва тўлақонли бажарилишини таъминлаши муҳимлиги қайд этилди. “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгиланиб, Кенгайтирилган бошқарув мажлиси қарори қабул қилинди.

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014