Патент-лицензиялаш ишлари ахбороти

0
2343

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги “Ахборотномаси”нинг  2015 йил 30 ноябрьдаги 11-сонида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ да Д.Юлдашов, Р.Гуляев, В.Ракипов, С.Шукуров, Р.Джамаловлар муаллифлигида ишлаб чиқилган “Толали материалларни тозалаш қурилмаси” патенти чоп этилди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг ахборот-ресурс марказида  илмий марказ олимлари ва мутахассислари томонидан 1991 йилгача ишлаб чиқилган 404 та ихтиро ва фойдали моделлар бўйича муаллифлик гувоҳномалари ҳужжатлари электрон вариантга ўтказилиб, фойдаланувчилар учун тақдим қилинди.

Илмий марказда 1991-2015 йилларда ишлаб чиқилган 121 та ихтиро ва фойдали моделларнинг патент ҳужжатлари электрон вариантларда тайёрланиб,  ундан фойдаланиш учун  ахборот-ресурс марказига жойлаштирилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014