2016 йилнинг 29 август куни «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси Илмий-техник кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон республикаси пахта ва ёғ-мой саноатини 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш концепцияси тўғрисида” “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Р.А.Гуляев маъруза қилди.
Кенгашда пахта тозалаш корхоналарининг истиқболли технологияси схемаси тўғрисида «Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг уруғлик чигит тайёрлаш лабораторияси бош илмий ходими, т.ф.н. В.Ракиповнинг маърузаси тингланди. «Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг стандартлаштириш ва ва метрология бўлими бошлиғи, т.ф.н. А.Ахмедов илмий Марказда пахта тозалаш корхоналари учун пахтанинг намлигини ва ифлослигини ўлчаш учун ишлаб чиқарилган автоматлаштирилган янги приборлар ҳамда чигит тукдорлигини тезкор аниқлаш учун акустик прибор тавсифлари ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш масалалари тўғрисида ахборот берди. Пахта тозалаш корхоналари учун автоматлаштирилган 90 аррали жин ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари бўйича илмий Марказнинг бош илмий ходими, т.ф.н. Р.Сулаймонов маъруза қилди. Пахтани ҳаво транспорти ёрдамида ташиш жараёнининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқаришга жорий этиш тўғрисида автоматлаштириш, хавфсизлик техникаси ва чангсизлантириш лабораторияси бош илмий ходими, т.ф.д. Н.Камаловнинг ахбороти тингланди. Илмий-техник Кенгашда пахта тозалаш саноати соҳаси корхоналарида ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга қаратилган яна бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди. Муҳокама қилинган маслалалар юзасидан тегишли тавсиялар қабул қилинди.