“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида кенгайтирилган бошқарув мажлиси ўтказилди

0
2155

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида компаниянинг кенгайтирилган бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда холдинг компания бошқаруви раиси А.Камалов, шунингдек, раис ўринбосарлари, холдинг компания ва акциядорлик жамиятлари бошқарма бошлиқлари, ҳудудий филиаллар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, пахта терминаллари, озуқа-ем таъминоти корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги 2016 йил 8 сентябрдаги Қўшма Қароридан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи – Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган “ўзбек модели”нинг асоси бўлмиш беш тамойилни амалга ошириш асосида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни давом эттириш ва унинг рақобатдошлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, иқтисодиётимизни ислоҳ қилишни чуқурлаштиришга қаратилган ишларни янада кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил январь ойидаги қўшма мажлисида таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг Ҳаракат дастурини амалда бажаришни давом эттириш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва кейинги йиллардаги иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш, банк тизимини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ва маҳаллий даражада бюджет барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги белгиланди.

Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда мажлисда холдинг компания, унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва барча корхоналар томонидан белгиланган ишлаб чиқариш, инвестиция, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ва бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни сифатли ва тўлақонли бажарилишини таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирларни белгилаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси пахта ва ёғ-мой саноатини 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш Концепцияси”да кўзда тутилган пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари ва пахта терминалларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини камайтиришни ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий технологияларни тадбиқ этиш лойиҳаларни босқичма-босқич белгиланган муддатларда амалга оширишни таъминлаш бўйича чоралар кўриш топширилди.

Бундан ташқари, соҳада пахта хом ашёсини қайта ишлаш технологик жараёнини бошқаришнинг мослашувчан, ресурсларни тежайдиган, янги ва самарали технологиялар, пахтани қайта ишлайдиган етакчи мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда янада самарали технологияларнинг жорий этилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Кенгайтирилган бошқарув мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги 2016 йил 8 сентябрдаги Қўшма Қароридан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи – Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда белгиланган ишлаб чиқариш, инвестиция, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ва бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни бажарилишидаги мавжуд камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди.

Йиғилиш якунида Кенгайтирилган бошқарув мажлиси қарори қабул қилинди.

 

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014