XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади

0
2293

«Ўзэкспомарказ» кўргазма павильонларида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади.   Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг 2016 йилнинг 8 июндаги қарорига асосан ўтказилаётган бу йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

minbar.jpg

Дастлаб ярмарканинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов кириш сўзи билан очди ва кўргазма ишига муваффақият тилади. Тадбирда, шунингдек доимий ярмарка қўмитасининг раиси, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Акмал Камалов сўзга чиқди. Ўз маърузасида мамлакатимизда пахта саноати соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, истиқболли лойиҳалар, ҳамкорлик алоқалари ва пахта толаси экспортини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

01.JPG

Шундан сўнг пахта ва тўқимачилик саноат истиқболларига бағишланган Халқаро конференция иш бошлади. Конференция доирасида, “Пахта саноатининг ривожланиши ва жаҳон бозорида ўзбек пахта толаси рақобатбардошлигини ошириш истиқболлари”, “Тўқимачилик тармоғининг рақобатбардошлигини ошириш—экспорт имкониятлари ортишининг муҳим омили” ва “Пахта ва тўқимачилик тармоқларида илмий ва технологик янгиликлар” сингари мавзуларда 3 та секцияга бўлинган ҳолда ўзаро мулоқотлар ўтказилмоқда.

2.JPG

 

Таъкидлаш керакки, 12-бор ўтказилаётган Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида жаҳоннинг 40 дан зиёд мамлакатдан 1000 дан ортиқ вакиллари қатнашмоқда.

 

099A6019.JPG

 

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014