“Ўзпахтасаноатэкспорт” ХКда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун кунлик қабулхона иш бошлади

0
2477

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиқиб, “Ўзпахтасаноаэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибидаги барча акциядорлик жамиятлари ҳамда “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ҳудудий филиалларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш учун махсус кунлик қабулхона фаолияти йўлга қўйилди.

 

Жисмоний ва юридик шахслар, фермер ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар, муаммо ва ечимини кутаётган тегишли масалалар юзасидан душанбадан жумагача соат 08.00 дан 11.00 га қадар ушбу қабулхонага мурожаат қилишлари мумкин.

 

Қабулхонанинг телефон рақамлари: +99871 120-42 64,+99871 120-42-65

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014