2016 йил 19 ноябрь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўказилди. Тадбирда холдинг компания тизимида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар иштирок этди. Анжуманша “ЎзЛиДеП” Яккасарой тумани кенгаши раиси Аҳмад Некбаев ва Яккасарой туман маънавият-тарғибот маркази бўлими раҳбари Фаррух Турсунов таклиф этилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар бўлажак Президент сайловининг аҳамияти, сайлов кампаниясини очиқ ва ошкора олиб боришнинг асосий мезонлари, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўзлаб беришди. Мутахассислар мамлакатимизда сайлов умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ихтиёрийлик асосида очиқ ва ошкора ўтказилиши алоҳида қайд этишди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга 2015 йилда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан, сайловолди ташвиқоти нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб борилмаслигини таъкидлашди.
Ўзаро мулоқот ва фикр алмашиш шаклида ўтказилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.