Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятига доир ҳал этилмаган муаммо, шикоят ва таклифлар билан қулай ва замонавий усулда Бошқарув Раисининг виртуал қабулхонасига (rais.uzpse.uz) электрон тарзда мурожаат юборишлари мумкин.
Бундан ташқари мурожаатларни, холдинг компаниясининг расмий сайти (uspse.uz) ёки ишонч телефони (0371-120-42-64, 0371-120-42-65) орқали ҳам етказиш мумкин.
Бу ҳақида холдинг компанияси ахборот хизмати хабар бермоқда.