Жамоа йиғилиши

0
2474

2016 йилнинг 6 декабрида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари якунларига ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлашга бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни кириш сўзи билан Илмий Марказ Бош директори Р.А.Гуляев очди. У ўз  сўзида шу йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари якунлари ва бу улкан ижтимоий-сиёсий воқеанинг аҳамияти тўғрисида ахборот берди, бутун жамоа номидан Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги муносабати билан қизғин қутлади ҳамда унинг раҳбарлигида давлатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамланишига, халқимиз фаровонлигини бундан кейин ҳам юксалишига катта ишонч билдирди.

По выборам 1

Илмий-техник ахборот ва АКТ  бўлими бош мутахассиси С.Усманов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва аҳамияти, унинг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни тўғрисида сўзлаб берди.

По выборам

Сўзга чиққан Илмий Марказ Бош директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Қ.Жуманиёзов, катта мухандис Н.А.Саидазимовлар бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва аҳамияти, халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳамда уни чуқур ўрганишнинг зарурати тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014