Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига киришди

0
1890

14 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси очилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов очди. У юртимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганини таъкидлади. Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида сайлов натижалари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига Шавкат Миромонович Мирзиёев сайлангани тўғрисида қарор қабул қилинганини қайд этди.

61335c3924670e2903ad135cc314acbd.jpg

 

Марказий сайлов комиссияси раиси залда ҳозир бўлганлар ва сайловчилар номидан Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.

631154f28ee5065eacd36110541243f1.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ Президент Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

2c160674fcb396a80c6ff18e93ca2fde_1-700x466.jpg

 

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

 

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014