Кўркам бино, қулай шароит—муваффақият омили

0
2403

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони асосида тузилган Холдинг компанияда ўтган давр мобайнида турли йўналишларда салмоқли ишлар амалга оширди.  Жумладан, қурилиш ва бунёдкорлик бўйича  белгиланган вазифалар доирасидаги ишларни ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

Айниқса, Ш.Руставели кўчаси ёқасида жойлашган «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тасарруфидаги бинонинг капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилиши, ўзига хос воқеа бўлди. Айтиш мумкинки, мазкур бино ўз кўркамлиги билан шаҳримиз чиройига ҳам чирой қўшиб турибди.

IMG_5337.JPG

Бино 1960 йилда қурилган. Вақт ўтиб,  кўримсиз, афтодаҳол ва эски услубдаги мазкур иншоотнинг ташқи ва ички томони, чиндан ҳам, капитал таъмирга муҳтож бўлиб қолганди. Шу боис, Ш.Руставели кўчаси 8 ва 8а уйда жойлашган маъмурий биноларини реконструкция қилиш, фасад кўринишини замонавий тарзда капитал таъмирлаш ҳамда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ  ва “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК тегишли ҳудудда жойлашган яроқсиз биноларни бузиш ва ободонлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шу асосда қурилиш соҳасида катта тажрибага эга муассасалар билан ҳамкорликда бинода таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

12.JPG

Бинонинг аввалги ҳолати яхши эмасди. Тепа қисмлари яроқсиз, фасади ҳам ачинарли аҳволда эди. Тасдиқланган режага мувофиқ, қисқа фурсатда иншоот тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилди.  Бино ҳудуди ободонлаштирилди. Кекса, касалланган дарахтлар ўрнига доимий яшил ниҳол арчалар, манзарали дарахтлар, майсалар экилди.

20161226_141426.jpg

20161226_141447.jpg

Айтиш керакки, ушбу кўркам бино олдидан ўтган ҳар қандай одамнинг кўзи қувнайди. Бинонинг дизайнига ёрқинлик берувчи махсус чироқлар ва остонага жойлаштирилган чиройли рангин фаввора, айниқса ёз мавсумида ҳам кўркамлик, ҳам ўзгача салқинлик бағишлайди.

Бундан ташқари бинонинг барча қаватлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Шинам ва кўркам хоналар, қулай шароитлар, биринчи навбатда соҳада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади. Яхши кайфият эса ишнинг унумдорлигини оширади, албатта.

DSC_0089.jpg

Бинонинг ички қисмида ҳам кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ишноотнинг кириш хонаси (холл), юқорига олиб чиқувчи зинапоялар,  хоналарга олиб борувчи йўлак ва ходимлар хоналари капитал таъмирланиб, мутлақо янгича кўринишга келди.

IMG_5776.JPG

IMG_5752.JPG

IMG_5748.JPG

IMG_5725.JPG

Айни кез бинонинг тунги кўриниши ҳам ўзига хос. Чироқлар ёғдуси билан безатилган бино шаҳарга ўзгача руҳ бериб турибди. Шаҳар аҳолиси ҳам бу ердаги бунёдкорликдан жуда хурсанд. Албатта, бу каби кўркам иморатлар, қад ростлаётган муҳташам бино-иншоотлар Ватанимиздаги тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик белгисидир.

IMG_5878.JPG

 

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014