“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида тезкор йиғилиш ўтказилди

0
2206

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда компания мутасадди раҳбарлари, масъул ходимлар иштирок этди.

 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ва унда белгиланган муҳим вазифалар муҳокама қилинди, кенг тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, мажлисда Президентимизнинг  “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятига доир танқидий фикрлари ва тавсиялари бўйича зудлик билан тегишли чоралар кўриш, қисқа муддатда зарурий таклиф ва режалар ишлаб чиқиш бўйичи алоҳида топшириқлар берилди.

Хизмат вазифасини бажаришда сусткашликка йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди.

www.uzpse.uz

 

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014