АҚШ пахтасининг ҳафталик экспорт кўрсаткичлари бўйича ҳисоботи

0
6987

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 16- 23 март кунлари  орлиғида америка пахтаси экспорти бўйича ҳафталик ҳисоботи эълон қилинди ва унга кўра, экспорт шартномалари ўтган ҳафтага нисбатан 20% га кўпроқ, яъни 85,5 минг тоннани  ташкил этган. Бу давр оралиғида АҚШ пахта толасининг асосий импортёрлари Туркия (20,7 минг тонна), Вьетнам (20,5 минг тонна), Ҳиндистон(18,3 минг тонна), Хитой (7,1 минг тонна) ва Бангладеш(5,5 минг тонна) бўлган.

Аммо, АҚШ пахта толасининг ҳафталик экспорт ҳажми 85,8 минг тоннани ташкил этиб, бу олдинги ҳафтага нисбатан 4%га ошган. Экспорт қилинган пахтанинг асосий ҳажми Вьетнам (20 минг тонна), Хитой (17,8 минг тонна), Туркия (11,2 минг тонна), Покистон (6,3 минг тонна), ва Индонезия (4,8 минг тонна) га тўғри келади.

 

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014