Home Янгиликлар Вашингтон шаҳрида ўтказилган халқаро коференцияда «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК вакиллари қатнашди

Вашингтон шаҳрида ўтказилган халқаро коференцияда «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК вакиллари қатнашди

0
2194

     Жорий йилнинг апрелида “Ўзпахтаэкспорт” АЖ ходимлари Америкадаги Пахта бўйича Халқаро Консультатив Қўмита томонидан ташкилаштирилган пахта соҳасининг хавфини камайтириш мавзуидаги халқаро семинарида фаол катнашди. 

Семинар доирасида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Хориж компаниялари ходимлари қатнашган мазкур анжуман давомида “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК ҳамда унинг таркибидаг “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖларнинг иш фаолиятлари кенг ёритилди.

usa (2)_4.jpg

usa (1)_2.jpg

Шу билан бирга қатнашчилар мустақиллик даврида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва турли йўналишлардаги ислоҳотлар бўйича ҳа батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Анжуманда ўзбек пахта толасининг сифати ва афзалликларига алоҳида эътибор берилди. Бундан ташқари, тингловчилар пахта толаси баҳосининг белгиланиши, етказиб бериш шартлари ва контракт шартларининг чегирма тизими билан танишиб чиқдилар.

Тақдимот давомида “Ўзпахтаэкспорт” АЖнинг чет эллик ҳамкорлар билан шериклик (ҳамкорлик) муносабатларини ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Якунда қатнашчилар 2017 йилнинг 22-27 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 13-чи Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ҳамда Халкаро Пахта Маслаҳат Қўмитасининг 76-чи пленар йиғилишига таклиф қилинди.

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014