Жорий йилнинг 5 май куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси биносида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизими ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси тизими билан интеграция қилиш” масаласида семинар-йиғилиш ўтказилди.
Эндиликда компания таркибидаги “Ўзпахтасаноат”, “Ўзпахтаэкспорт” ва “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятлари ҳамда “Ўзпахтасаноат” АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳам виртуал қабулхона тизимига уланди.
Семинар йиғилишга ушбу ташкилотларнинг юридик хизмати раҳбарлари ва ижро назоратини амалга оширувчи масъул шахслар иштирок этдилар.
Вирутал қаулхонанинг ишлаш принциплари ва ундан фойдаланишни ўргатиш мақсадида Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази масъул мутахассиси Ғайратхўжа Саидалиев таклиф этилди.
Ғайратхўжа Саидалиев томонидан техник жиҳатларидан келиб чиқиб, тизимдан фойдаланиш йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб берилди.