Жорий йилнинг 22 июнь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси А.Камалов пахтани қайта ишлаш корхоналари учун асбоб-ускунлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ҳиндистоннинг “Bajaj” компанияси вакили, Textima export-import GmbH компанияси вице-президенти Бернд Вайндлихни қабул қилди.
Мулоқотда икки томонлама алоқаларнинг мавжуд имкониятлари, яқин истиқболдаги асосий вазифалар, шунингдек, инвестицион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Б.Вайндлих суҳбат давомида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва соҳага тадбиқ этилган энг сўнги замонавий технологиялар билан яқиндан таништириш мақсадида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси вакилларини Ҳиндистонга таклиф қилди.
“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Матбуот хизмати