2017 йилнинг 14 июль куни “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги “Пахта” техник қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишнинг кун тартибида пахта саноатида ишлатиладиган 7 та давлат стандарти бўйича ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Ушбу ўзгартиришлар ҳар томонлама муҳокама қилингандан сўнг уларни “Ўзстандарт” агентлигига рўйхатга олиш учун юборилиши ҳақида қарор қабул қилинди.