2017 йилнинг 17 июль куни “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда илмий марказ жамоаси аъзолари, Яккасарой тумани хокимияти ва туман касаба уюшмалари қўмиталари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунлари” мавзусида Тошкент шаҳар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг катта ўқитувчиси Д.А.Вахидов маъруза қилди. Маърузада Республика Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Харакатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини иштирокчилар орқали барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни мазкур дастурий ҳужжатни амалга оширилишидаги иштирокини таъминлаш, Ватанимизни порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслашиш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.
Амалий семинарда Тошкент шаҳар маънавият-тарғибот маркази Яккасарой туман бўлимининг бошлиғи Ф.Ғ.Турсунов, илмий марказ бош мутахассислари Н.З.Камалов, С.Усманов сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Семинар қатнашчилари тадбир якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаат қабул қилдилар.