Янги патентлар

0
2290

2017 йилнинг июль ойида «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятида “Пахта хом-ашёсини қуритиш қурилмаси” фойдали моделига Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан патент олинди. Бу қурилма пахта хом ашёсини қайта ишлаш соҳасида пахтани қуритишда меҳнат унумдорлигини ошириш ва бир пайтнинг ўзида тола ва уруғнинг сифат кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.

Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати нститутида  тозалаш самарасини ошириш ва пахта тозалаш корхонаси ҳудудида экологик ҳолатни яхшилашда фойдаланиладиган “Ҳавони пахта чангларидан тозалаш  ускунаси”   ҳамда қишлоқ хўжалиги ўсимликлари уруғининг ушлаб қолиш кучини ошириш, уруғларни фракциялар бўйича тақсимлаш аниқлигини ошириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга хизмат қиладиган “Диэлектрик сепаратор” фойдали моделларига ҳам янги патентлар олинди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014