“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги “Ўзпахтаэкспорт” АЖ ходимлари Америка пахта экспортчилари ассоциацияси (ACSA) томонидан Мемфис шаҳрида ташкил этилган Халқаро пахта институтининг малака ошириш курсларида таҳсил олиш имконига эга бўлишди.
Ўқув курсларида дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатидан келган 40 дан зиёд хорижий компания ходимлари қатнашди. Шунингдек, мазкур олийгоҳдаги таълим дастурига қўшимча равишда АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги(USDA)нинг Америка пахтаси бўйича халқаро классёрлик сертификатини олиш учун тест имтихонларини топширдилар. Ушбу тест натижаларига кўра, барча қатнашчилар орасидан фақат 8 нафарига сертификат насиб қилди.
Қувонарлиси, АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (USDA) 8 та сертификатидан 3 тасини “Ўзпахтаэкспорт” АЖ ходимлари қўлга киритишди.
“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Матбуот хизмати