Холдинг компания мутахассислари халқаро ўқув курсини битирдилар

0
4097

Мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида ривожланган давлатлар тажрибасидан муваффақиятли ўтган замонавий бошқарув услубларининг ўрни катта. Шу боис мамлакатимизда ҳам бу борада алоҳида чора-тадбирлар кўрилиб, қонунчилик базаси мустаҳкамланмоқда. Айниқса, иқтисодиётимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш бориш мақсадида 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган  “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони бу борада муҳим қарор бўлди.

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида тизимида корпоратив бошқарув соҳасини ривожлантириш, кадрлар малакаси ва билим-кўникмаларини доимий ошириб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ташкил этилаётган ўқув семинарлари ва турли таълим курсларида замонавий бошқарув тизимининг барча йўналишлари ўргатиб борилмоқда.

 

Жумладан, жорий йилнинг 18-28 июль кунлари Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Менежмент ва технологиялар Европа мактаби (Германия) билан ҳамкорликдаги топ-менежерлар ва корпоратив бошқарув соҳаси раҳбар ходимлар учун ташкил этилган навбатдаги ўқув курсларида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибидаги Акциядорлик жамиятларининг 6 нафар раҳбар ходими ўз билим-кўникмаларини бойитишди.

 

Республикадаги етакчи акциядорлик жамиятларининг 100 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этган ўқув курси давомида тингловчилар замонавий корпоратив бошқарув, корпоратив молиялар, инвестицияларни баҳолаш, молиявий ҳисобот, молиявий кўрсаткичларни баҳолаш ва бошқа шу каби мавзулар бўйича ўз малакаларини оширишди. Ўқув курси нафақат маҳаллий ўқитувчилар, балки Германиялик корпоратив бошқарув бўйича мутахассислар билан биргаликда олиб борилди.

IMG_7666.JPG

 

Ўқув якуни бўйича барча тингловчиларга корпоратив боқарув соҳасида малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатлар берилди. Аҳамиятлиси шундаки, таълим жараёнида ижобий натижа кўрсатган “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи О.Назаров ҳам ўқув курсининг сертификатини қўлга киритди. Ўқишда яхши натижаларга эришган тингловчилар амалий стажировка ўтиш учун Германиянинг етакчи компанияларига жўнатилиши белгилаб олинди.

 

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Матбуот хизмати

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014