Илмий Марказ лойиҳаларни конкурсга тайёрламоқда

0
3105

2017 йилнинг 15 сентябрида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда Илмий Кенгаш секциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳокамага киритилган илмий-техник лойиҳаларнинг энг яхшилари яқин кунларда Фан ва технологиялар Агентлигига тақдим этилади.

 

Лойиҳалар, Фан ва технологиялар Агентлиги томонидан 2017 йилнинг август ойида эълон қилинган 2018-2020 йиллардаги мақсадли амалий ва 2018-2019 йиллардаги илмий-техник инновацион лойиҳалар республика конкурсида давлат грантларини қўлга киритиш ҳуқуқини олиш учун тайёрланган.

Йиғилишда 7 та амалий илмий тадқиқот ишлари(ИДИ) ва 5 та инновацион лойиҳаларнинг муҳимликлари, амалий аҳамияти, амалга ошириш босқичлари ва самараликлари муҳокама қилинди. Конкурс танловининг энг асосий критериялари лойиҳаларнинг соҳа учун амалий аҳамиятлигидан ҳисобланди.Техника ва технологиялар бўйича таклиф этилаётганянгиликлар энергия истеъмоли ва металл харжи, унумдорликнинг оширилиши, хавфсиз иш усулларини қўллаган ҳолда пахта маҳсулотларини йўқотилишини минималлаштириш ва х.з., талабларига амал қилинишини таъминлаши зарур эди.

Турли фикрларни ва соҳанинг у ёки бу ишланмаларга эҳтиёжини ҳамда уларнинг жорий қилиниши истиқболини ҳисобга олган ҳолда конкурсга тақдим қилиш учун 10 дона лойиҳа танлаб олинди.

Устувор инновацион лойиҳалар сифатида аррали жинларни автоматлаштирилган тизимлари, янги толатозалагичлар, чигит тукдорлигини тезкор аниқлаш приборлари, пахта хом ашёсини тозалагич кўчма комплекслар ва бошқалар тавсия қилинди.

Амалий  илмий тадқиқот ишлари орасидан илмий жиҳатдан муҳимлиги учун қуритиш қурилмаларининг қуритиш агенти билан таъминлаш тизимини автоматлаштириш, пахта хом ашёсини ифлослиги ва намлигини тезкор аниқлаш приборлари, автоматлаштириш элементларига эга жин ҳамда ҳавога чанг чиқаришни камайтирувчи тизимлари алоҳида ажратилди.

Танланган лойиҳалар “Ўзпахтасаноат” холдинг компаниясининг шу йилнинг 20 сентябрида ўтказиладиган Илмий техник Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади. Бундан ташқари Илмий техник Кенгашда бошқа ташкилотларнинг соҳа учун муҳим ва аҳамиятли бўлган пахта тозалаш техникаси ва технологиялари соҳасидаги тадқиқотлари ва янгиликларининг мавзулар талабларига мос келадиган лойиҳалари ҳам кўриб чиқилади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014