Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76- ялпи мажлиси ва XIII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси тўғрисида

0
6033

 Ушбу йирик форумнинг соҳа истиқболи учун ҳар томонлама фойдали бўлиши, шубҳасиз. Зотан, тадбир доирасида муҳокама қилинган мавзуларнинг барчаси жиддий. Шу билан бирга, истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам кам эмас.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, мажлисимиз навбатдаги Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига тўғри келди. Пировардида иштирокчиларга юртингиз ижтимоий-иқтисодий, айниқса, инвестициявий салоҳияти, амалга ошрилаётган ислоҳотлар, инновацион лойиҳалар самаралари билан яқиндан танишиш имконияти туғилди. Бу, албатта, хорижлик ишбилармонларнинг иқтисодиётингиз реал сектори, хусусан, тўқимачилик жабҳасига истиқболли сармоялар киритишга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.

 

Кай Хьюзпахта бўйича Халқаро маслаҳат кўмитаси ижрочи директори

 

Биз, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти (ҚХМЭИ) номидан Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76- ялпи мажлиси ва XIII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасида қатнашган бир гуруҳ иштирокчилар ярмарка ташкилотчиларига унинг юқори даражада ўтказилганлиги учун ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ярмаркага жуда яхши тайёргалик кўрилган бўлиб, унда соҳага тегишли қизиқарли мавзудаги маърузаларни тингладик, ҳозирги кунда пахтачиликдаги ривожланиш тенденциялари билан танишдик, соҳага тегишли бошқа қимматбаҳо фикр-мулоҳазаларга эга бўлдик.

 

ҚХМЭИ олимлари:- техника фанлари доктори, академик Абдумуталиб Хаджиев, техника фанлари доктори, профессор Рустам Байметов, техника фанлари номзодлари        Асомиддин Қорахонов ва Абдуқодир Росабоев

Ўзбекистонда пахта ишлаб чиқарилишини устувор ривожлантириш лойиҳаси, пахта етиштириш билан шуғулланаётган фермерларга ҳосилдорликни оширишда , пахта хом ашёсини етиштиришда харажатларни ва  экологияга юкланмаларни пасайтиришга қулай имкониятлар яратади. Демак , IFC билан ҳамкорлик пахтачилик секторини ва умуман қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам беради, Шунинг учун вазирлик лойиҳани амалга ошриш учун ҳар томонлама ҳамкорлик қилади.

 Отабек Мустафоев -Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари   

Тўқимачилик маҳсулотларига бўлган жаҳон талабларининг тенденциялари тўғрисида гапирганда, шуни айтмоқчиманки, сўнгги йилларда пахта  тўқимачилик саноатида  асосан таннархи пастроқ бўлгани сабабли тобора кўпроқ истеъмол қилинаётган сунъий тола томонидан кучли рақобатга учрамоқда. Бу эса, пахта толаси таннархини пасайтириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда истеъмолчилар ўртасида табиий тола ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини  англатади.

Лорена Луиз – пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг етакчи иқтисодчиси  

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014