2017 йил 14 декабр куни “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ да Ўзбекистонга икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш мақсадида ташриф буюрган Хитойнинг«Шандонг Руйи Холдинг групп» корпорациясининг делегацияси қабул қилинди.
Делегация раҳбари – корпорация раиси Кью Яфу ташриф мақсади бўлган Ўзбекистон ҳудудларидан бирида пахтачилик – текстил кластери ва хусусий энергостанцисини яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш ҳамда республика ҳудудларининг иқтисодий потенциали билан танишиш эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори , техника фанлари директори меҳмонларга Ўзбекистон Республикасининг пахтачилик соҳаси, пахтани дастлабки ишлаш технологиясини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида сўзлаб берди ҳамда ўзбек пахтасининг сифат кўрсаткичлари ва уни классификациялаш тизими билан таништирди.