“Ўзбекистон” пахта тозалаш заводида илмий – амалий семинар

0
2679

2017 йил 22 ноябр куни  Тошкент вилоятининг “Ўзбекистон” пахта тозалаш заводида  “ Пахтачилик комплексининг илмий ютуқлар асосида ҳал этиладиган муаммоларини муҳокама қилиш ” мавзусида илмий – амалий семинар  бўлиб  ўтди. Бу тадбирнинг ташкилотчиси “Ўзпахтасаноат” АЖ ва ”Пахтасаноат илмий маркази”  АЖ бўлди.

Ушбу тадбир мамлакатимиз пахта тозалаш соҳаси, унинг ишлаб чиқариш комплекси  ва илмий потенциали ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини кучайтириш ҳамда илмий – техник алоқаларни фаоллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда соҳа фаолиятидан манфаатдор бўлган  ва унинг замонавий ривожига ҳисса қўшаётган турли ташкилотлар, корхоналар, олий таълим   ва Фанлар академиясининг илмий – тадқиқот муассасаларидан 100 дан ортиқ вакиллар иштирок этишди.

Семинар иштирокчилари таркибига   “Ўзпахтасаноат” АЖ, унинг ҳудудий филиаллари ва пахта тозалаш корхоналари ҳамда ”Пахтасаноат илмий маркази” мутахассисларидан ташқари Фан ва технологиялар Агентлиги,   Фанлар академиясининг механика институти, “Ўзагротехсаноатхолдинг” компанияси, Геномик ва биоинформатика маркази, “Пахтажин КБ” МЧЖ, “Олмос пахтажин” МЧЖ, “Андижонпахтасаноат” МЧЖ, “Телеметрик” МЧЖ, Тошкент аграр университети, Тошкент аграр университети, Тошкент давлат техник  университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, “Синокот-Тошкент”қўшма корхонаси, “Мегават энерго” МЧЖ, “Максиватт” МЧЖ, “Камолот” ИТМ, “Ўзбекэнерго” ИТМ,“Сифат”маркази, “РИМ Колос” МЧЖ, “Русарт”, “Илмий-техник инновация маркази” МЧЖ вакиллари ҳам кирди.

Соҳанинг долзарб муаммолари тўғрисидаги мунозараларни очишда асосий маълумот базаси сифатида ”Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори, техника фанлари доктори Р.А.Гуляевнинг “Ўзбекистон пахтачилик соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” тақдимоти хизмат қилди.

Пахта тозалаш соҳаси комплекси фаолиятининг муаммоли участкалари-  ғўзанинг истиқболли навларидан бошлаб, агротехник тадбирлар, пахта хом ашёсини териб олиш, фермерлардан қабул қилиш, тайёрлаш ва пахта тозалаш корхоналарида тўлиқ ишлаб  тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказишгача бўлган масалалар бўйича базавий  қарорлар  турли фикрлар, таклифларни чуқур муҳокама қилиш асосида шакллантирилди.

Республика миллий потенциалининг муҳим ташкил этувчиси бўлган пахта маҳсулотларини етиштиришнинг барча босқичлари учун амалий қийматга эга бўлган ва долзарб барча фикрлар коллегиал тартибда тингланди ва муҳокама қилинди.

Мутахассисларнинг фикри бўйича ўтказилган семинар мамлакатимиз пахта тозалаш соҳаси, унинг ишлаб чиқариш комплекси  ва илмий потенциали ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини кучайтиришда ўта муҳим омил бўлди. Бундай яқин ўзаро ҳамкорлик замонавий илмий-техник потенциалдан хабардор бўлиб туриш ва улардан муҳим ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишда маҳаллий фанимизнинг хорижий ишланмаларидан қолишмайдиган ютуқларидан фойдаланиш  имкониятларини беради.

Бундан кейин қабул қилинган хулосаларни амалга оширишда инновацион маҳсулотларни  ғўзанинг етилиш давридан, унинг агротехник тадбирларини бажариш, пахта хом ашёсини териб олиш, фермерлардан қабул қилиш, тайёрлаш ва пахта тозалаш корхоналарида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган даврда бу жараёнларнинг барча иштирокчилари қўйилган мақсад сари меҳнат қилишлари керак. Шунда олимлар ўз меҳнатларининг маҳсулини амалда кўришади, фермер ва корхона ишчилари мамлакатимиз пахтасининг сифатини ва рақобатбардошлигини таъминловчи техник ривожининг янги даражасига чиқишини таъминлайди.

Ўзбекистоннинг пахта тозалаш корхоналари техника воситаларини яратувчи илмий вакиллар билан ҳамкорликка доимо тайёрлар, чунки сифатли маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш фақат илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ва иқтисодий манфаатларига асосланган умумий ҳаракатлар ҳисобига мумкин бўлади.

DSC04603

 

DSC04608

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014