Ўзбекистон Речспубликаси Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан «Пахтасаноат илмий маркази» олимлари – Р.А.Гуляев, Р.Р.Назиров ва Д.У.Мадрахимовлар томонидан ишлаб чиқилган пахтага оид «Толали материалларни намлаш учун қурилма» фойдали модель талабномасига патент берилди. Бу қурилма намловчи агентнинг тола қатлами орасидан фильтрлаш самарадорлигини ва толали материал хажми бўйича бир текисда намланиш даражасини оширади.
Шуниндек Интеллектуал мулк Агентлиги «Пахтасаноат илмий маркази»да ишлаб чиқилган сохага оид «Уюрма чанг ушлагич » номли яна бир ихтирога патент берди. Ихтиронинг вазифаси чанг ушлагичнинг самарадорлигини ва ишончлигини оширишдир.