2017 йилнинг 7 декабрь куни «Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг мажлислар залида жамоанинг Конституция кунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни илмий Марказнинг Бош директории т.ф.д. Р.А.Гуляев кириш сўзи билан очди.
Илмий-техник ахборот ва ахборот коммуникациялари технологиялари бўлимининг бош мутахассиси С.Усманов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида маъруза қилди.
Йиғилишда илмий Марказ Бош директорининг илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари т.ф.д., профессор Қ.Жуманиязов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Ш.Шодиева, бош илмий ходим т.ф.д., профессор Н.З.Камоловлар сўзга чиқдилар.