Польша Ўзбекистонда йирик пахтачилик комплекси қуради

0
2572

Польшанинг “Polcotton” компанияси Ўзбекистонда йиллик қуввати 10 минг тонна тайёр маҳсулот бўлган пахта толасини қайта ишловчи ва йигирилган ип ишлаб чиқарадиган масштабли комплекс қуради- деб хабар беради “Жаҳон” Информацион Агентлиги Европа пахтачилик ва тўқимачилик Қўмитасининг вице – президенти Алонс Шонбергернинг маълумотига асосланган ҳолда.

Ушбу комплексни яратиш учун “Polcotton” компанияси 60 миллион доллар йўналтиради. Шонбергернинг таъкидлашича , польшалик тўқимачилар республикамиздан тўқимачилик маҳсулотлари импорти ҳажмини ошириш ниятидалар.

“ Польшанинг “ Zauber” , “ Eko-tex” , “ Wamatex”,” Konimpex”, “ Farotex”, ” Karintex”, “Szwalnia” ва бошқа етакчи компаниялари Ўзбекистондан импорт ҳажмини бир неча баробар оширишга тайёр эканлигини билдиришмоқда. Бунинг сабаби шундаки, Сизнинг мамлакатингиз корхоналари жаҳон бозорида талабгир бўлган юқори сифатли ва жаҳондаги машҳур ишлаб чиқарувчиларникидан қолишмайдиган йигирилган ип, мато, тайёр тикувчилик трикотаж ва шойи маҳсулотларини ишлаб чиқаришмоқда. Шу билан бирга маҳсулот дизайни, жаҳон бозорида ўзининг хусусий брендини яратиш ҳамда янги маҳсулот турларини ўзлаштириш масалаларига алоҳида эътибор беришмоқда- деди у Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан бўлган суҳбат чоғида. Шонбергернинг айтишича , европалик истеъмолчиларнинг эътиборини тортган сабаб ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари маҳаллий бўлган пахта, шойи ва жун матоларидан ишлаб чиқарилишидир.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014