Ёшлар ижоди тақдимоти

0
3040

“Пахтасаноати илмий маркази” акциянерлик жамиятида 2018 йилнинг 13 апрель куни Илмий марказда фаолият юритаётган ҳамда Тошкент шаҳридаги техник олий ўқув юртларида таълим олиб, пахтачилик соҳасида ижод қилаётган ёш ижодкор олимларнинг инновацион ғоялар асосида олиб бораётган ишларининг тақдимоти ўтказилди.

Жинлаш, линтерлаш, тозалаш ва пресслаш лабораториясининг катта илмий ходими Дилшод Мадрахимовнинг “Пахта тозалаш корхоналарининг арра дискларини таъмирлаш цехларининг дастгоҳлари ҳолати ва тайёрланган эҳтиёт қисмлари” мавзусида қилган тақдимоти жин ва линтер арраларининг узоқ муддатли ишлатилиши масаласида бўлиб, бу борада уларни тайёрлашда янги русумдаги ротацион аррра чархлагичлардан фойдаланилишга ўтиши билан йиғилиш қатнашчиларида қизиқиш уйғотди.

Илмий марказ мутахассиси Шерзод Шералиевнинг “Пахта тозалаш корхоналари мисолида ҳавога чиқарилаётган чангларни камайтириш” мавзусида жойлардаги пахта тозалаш корхоналарининг амалиётлари билан боғлаб қилган ишлари эътиборни жалб қилди.

Стандартлаштириш ва метрология бўлимидан ёш олим Аъло Юсуповнинг пахта хом ашёсини қабул қилишда инсон омилини инкор этувчи  ва пахтани намлиги ҳамда ифлослигини автоматик тарзда ўлчашга йўналтирилган асбоб-ускуналарни яратиш бўйича ишларининг тақдимоти эшитилиб, бу ишнинг амалий самараси соҳа учун ўта муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтининг ёш докторанти Дилфуза Норбоеванинг “Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш зонаси элементлари конструкциясини такаомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги илмий иши ҳам катта қизиқиш билан эшитилди.

Тошкент давлат техника университети докторанти, ёш ижодкор олима Муҳайё Саидова хозирги кунда долзарб бўлган масала устида илмий иш олиб бораётганлигини кўрсатиб берди ва пахта териш машинасининг янги типдаги вертикал шпинделли самарадор аппарат яратиш бўйича олиб бораётган ишларини тақдимотини ўтказди.

Йиғилишда Илмий Марказ Бош директори Т.М.Қулиев сўзга чиқиб, ёш олимларнинг ижодларига зафарлар тилади ва уларнинг меҳнатларини, илмий ишланмалар яратиш бўйича ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014