Ўзаро манфаатли учрашувлар

0
1817

2018 йил 22 май куни Қозоғистон Республикасининг Шимкент шаҳрида бизнес вакиллари ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзпахтасаноат” АЖ делегацияси “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.Қулиев, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директорининг ўринбосари И.Қулматов ва “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқармаси бошлиғи Ж.Бобоевлар таркибида иштирок этишди.

Форум доирасида маҳаллий тадбиркорлар билан манфаатли таклифлар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, делегация аъзолари форум доирасида “Қозоғистон пахтачилик уюшмаси”нинг юридик шахслар бирлашмаси раиси С.Р.Бактибаев ҳамда Қозоғистондаги 22 та пахта тозалаш заводларидан 17 тасининг раҳбарлари билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда пахтачилик соҳасини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Қозоғистондаги пахта тозалаш корхоналари мутахасисларини “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги Малака ошириш марказида малакаларини оширишлари бўйича келишиниб олинди.

Шунингдек, келишувларга биноан “Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахассислари иштирокида Қозоғистон Республикасидаги пахта тозалаш заводларини капитал таъмирдан чиқаришга тайёрлаш юзасидан қўшма кўргазмали семинарлар ўтказиш режалаштирилди.

Шу билан бир қаторда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимларининг Қозоғистондаги пахта тозалаш корхоналари учун, уларнинг буюртмалари асосида пахта тозалаш техникаси ва технологиялари бўйича йўриқномалар, меъёрий-техник хужжатлар тайёрлаб беришларига шартлашилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014