Пахта-тўқимачилик кластери тизими билан ҳамкорлик

0
2598

2018 йилнинг 25 май куни “Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамиятида “Пахта тозалаш  саноати технологиялари  асосида  “Пахта – тўқимачилик кластери” тизимига инновацион ғояларни тадбиқ қилиш бўйича” илмий семинар бўлиб ўтди.

 Семинарда Республикамизда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари, “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқарма бошлиқлари ва мутахассислари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти олимлари, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари, машинасозлик ташкилотлари мутахассислари, хорижий компаниялар вакиллари ва бошқалар иштирок этишди. Семинарда чет эллик ҳамкорлардан “Лебедь” (Хитой) компанияси вакили Тиан Жуо Жун, “Регшент Спим” (Бангладеш) компаниясининг мутахассиси  Шураз Ислом, “Нан Дан Джейн ирригацион систем”(Исроил) компаниясидан Хаит Хакимов қатнашдилар.

Семинарни кириш сўзи билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори, иқтисод фанлари номзоди  Т.М.Қулиев очди.

“Бухоро пахта – тўқимачилик  агрокомплекс кластери”  раҳбари, иқтисод фанлари доктори М.А.Рахматов “Пахта-тўқимачилик кластери” – инновацион тараққиёт    асоси” мавзусида маъруза қилди.

Сирдарё вилоятидаги «Bek cluster» МЧЖ ҚК пахта-тўқимачилик кластери раҳбари У.Сотволдиев Мирзаобод туманида ташкил этилган кластер фаолиятидаги амалиётлар тўғрисида гапириб берди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ  бош директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича биринчи  ўринбосари, техника фанлари доктори  Р.А.Гуляев “Пахтасаноат илмий маркази”  АЖ ва Ўзбек “Сифат” маркази томонидан таклиф этилаётган техника ва технологияларни “Пахта – тўқимачилик кластери” тизимида қўллаш” мавзусида маъруза қилди.

 “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ етакчи мутахассиси А.Ахмедов “Пахтани дастлабки қайта ишлаш жараёнларида қўлланиладиган хорижий технологиялар таҳлили” юзасидан ахборот берди.

 “Пахтажин” МЧЖ раҳбари, И.Рахматов маҳаллий  машинасозлик ташкилотларда пахта тозалаш саноати корхоналари учун ишлаб чиқарилаётган асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар тавсифлари ва улар билан таъминлаш масалалари тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассиси, техника фанлари номзоди Э.Абдураззақов, Республика Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи техника фанлари доктори Ф.Хушвақтов сўзга чиқишиб, пахта-тўқимачилик кластерларининг ташкил этилиши масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазларини билдирдилар.

Семинар сўнгида пахта-тўқимачилик кластери бўйича юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими тўғрида фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014