1845 йил | Наманганда ака-ука Юсуфбой ва Бойдада Мусобоевлар Ўрта Осиёда биринчи пахта тозалаш заводини ишга туширдилар. |
1872 йил | Тошкентда тадбиркор И.И.Краузенинг ёғ-мой заводида ёнғоқ, кунжут, пахта, қовун, зиғир ёғлари ишлаб чиқариш бошланди. |
1884 йил | Қўқонда пахта ёғи ишлаб чиқарувчи биринчи ёғ-мой заводи қурилди. |
1894 йил | 19 майда Тошкентда Ўрта Осиёда биринчи пахтани тойловчи биринчи буғ пресси ишга туширилди. |
1894 йил | Пахтани тозалаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш бўйича биринчи Туркистон савдо-саноат ширкати тузилди. |
1896 йил | 13 октябрда Тошкентда пахта тозалаш заводларининг асбоб-ускуналарини таъмирлаш усталарини тайёрлаш бўйича билим юрти очилди. |
1905 йил | Ўрта Осиёда пахта тозалаш заводларидан фойдаланиш бўйича биринчи “Пахта” акциядорлик жамияти ташкил этилди. |
1912 йил | 25 ноябрдан 1 декабргача Тошкентда Туркистон пахтачилиги ва пахта саноати бўйича қурултой бўлиб ўтди. |
1914 йил | Тошкентда Туркистоннинг турли жабҳаларидаги 39 та пахта тозалаш ва 5 та ёғ-мой заводларини бирлаштирган “Бешбош” акциядорлик пахта ёғ-мой жамияти тузилди. |
1918 йил | Туркреспублика Совнаркоми Декрети билан Туркистон ўлкаси пахта саноати, Иттифоқ халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошидаги пахта бўлими раҳбарлигида, национализация қилинди. |
1921 йил | БХХК қошида Бош Пахта Қўмитаси ташкил қилинди. |
1922 йил | Туркистон, Озарбойжон, Арманистон пахта қўмиталари ташкил этилди. |
1923 йил | Туркистон пахта қўмитасидан Бухоро ва Хоразм пахта қўмиталари ажралиб чиқди. |
1925 йил | Туркистон пахта қўмитасидан Ўзбек(“Узбекхлопком”), Туркман, Қозоқ пахта қўмиталари ажралиб чиқди. |
1926 йил | Тошкент пахта тозалаш заводи илмий муассаса сифатидаги тажриба пахта тозалаш заводига айлантирилди. |
1927 йил | Пахтачилик тизимидан ажратилиб, “Средазмасло” трести ташкил қилинди. |
1928 йил | “Узбекхлопком” таркибидан Тожик пахта қўмитаси ажралиб чиқди. |
1929 йил | Бутуниттифоқ Бош Пахта Қўмитаси Тошкент шаҳрига кўчирилди. Пахтачилик ширкатлари “Средазхлопкотрест”га бирлаштирилди. |
1930 йил | “Средазхлопкотрест” РСФСР ва Закавказья пахтачилик районларини қўшиш билан “Союзхлопкотрест”га айлантирилди. |
1931 йил | Бош Пахта Қўмитаси ва “Средазхлопкотрест” тугатилиб, Ўрта Осиё пахта бирлашмаси (САХО) ташкил қилинди. |
1932 йил | 15 июнда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида пахта териш машиналари учун ўзиюрар трактор тележкаларни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. |
1932 йил | Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида «Турман-вакуум» русумли пахта териш машинаси ишлаб чиқарилди. |
1932 йил | Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ташкил этилди. |
1932 йил | 6 майда Тошкент тўқимачилик комбинати пойдеворига асос солинди. |
1932 йил | СССР ХККнинг 1932 йил 13 фералидаги қарори билан САХО тугатилиб, «Уззаготхлопок» трести ташкил этилди. |
1936 йил | Тошкент тажриба пахта тозалаш заводи негизида Пахта тозалаш саноати илмий тадқиқот институти(ЦНИИХпром) ташкил этилди. |
1939 йил | Ўзбекистон ССР тўқимачилик саноати Халқ комиссариати ташкил этилиб, унинг қошида пахта тозалаш саноатининг пахта заводларининг Бош бошқармаси «Узглавхлопкопром» тузилди. |
1941 йил | Фарғона ёғ-мой заводида атирсовун ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. |
1942 йил | 2-сонли Тошкент пахта тозалаш заводи ўрнида Каноп фабрикаси ташкил қилинди. |
1943 йил | 17 августда Ўзбекистон ССР тўқимачилик саноати Халқ комиссариатида пахта тозалаш заводлари ва пахта тайёрлаш Бош бошқармаси –«Узглавзаготхлоппром» тузилди. |
1946 йил | Тошкентда Ўрта Осиёда илк бор пахтачилик машинасозлиги бўйича махсус конструкторлик бюроси тузилди. |
1948 йил | «Узглавзаготхлоппром» Ўзбекистон ССР Енгил саноати министрлиги тасарруфига ўтказилди. |
1948 йил | 9 августда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи “ХВШН-2” русумли пахта териш машинасини ишлаб чиқарди. |
1949 йил | Апрель ойида «Ташсельмаш» заводи «СХМ-48» русумли биринчи пахта териш машинасини ишлаб чиқарди. |
1950 год | СССР Пахтачилик Министрлиги тузилди. Унинг таркибида «Главзаготхлопкопром» бошқармаси ташкил этилди. |
1950 год | Ўзбекистон ССР Пахтачилик Министрлиги тузилди. 1953 йилнинг 1 мартидан «Узглавзаготхлоппром» бошқармаси Ўзбекистон ССР Пахтачилик Министрлиги тасарруфига ўтказилди. |
1952 йил | 15 январда «Ташсельмаш» заводи универсал пахта тозалагичларниниг биринчи партиясини ишлаб чиқарди. |
1953 йил | 4 июндан «Узглавзаготхлоппром» бошқармаси Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги ва тайёрлаш Министрлиги тасарруфига ўтказилди. |
1953 йил | 1 октябрдан «Узглавзаготхлоппром» бошқармаси Ўзбекистон ССР кенг халқ истеъмоли саноати Министрлиги тасарруфига ўтказилди. |
1954 йил | Сентябрь ойида Тошкент вилоятининг далаларида «СХС-1,4» русумли икки қаторли пахта териш машиналарининг биринчи синовлари ўтказилди. |
1955 йил | Қорасув пахта тозалаш заводида республикада биринчи қуритиш-тозалаш цехи қурилиб, ишга туширилди. |
1955 йил | «Узглавзаготхлоппром» бошқармаси Ўзбекистон ССР Енгил саноати министрлиги тасарруфига ўтказилди ва «Узглавхлопок» бошқармаси сифатида қайта ташкил қилинди. |
1956 йил | «Узглавхлопок» бошқармаси Ўзбекистон ССР Тўқимачилик саноати министрлиги тасарруфига ўтказилди. |
1957 йил | «Узглавхлопок» бошқармаси иқтисодий маъмурий районларнинг халқ хўжалиги Кенгашлари тасарруфига ўтказилди. |
1960 йил | 14 декабрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида биринчи колхоз пахта тозалаш заводи ишга туширилди. |
1961 йил | Апрель ойидаТошкент трактор заводида пахта териш машиналари учун янги типдаги ўзиюрар трактор тележкаларни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. |
1964 йил | «Ташсельмаш» заводида тик шпинделли “ХТ-1,2” русумли пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди. |
1965 йил | Пахта тозалаш саноати илмий тадқиқот институти(ЦНИИХпром) ЭПММ (Тошкент ш. устахоналари), тажриба пахта тозалаш заводи (Тошкент вилояти, Нариманово ш.), Озарбайжон Республикаси, Кировобод ш. филиали билан СССР Енгил саноати министрлиги таркибига ўтказилди. |
1966 йил | Ўзбекистон ССР Пахта тозалаш Министрлиги тузилди. |
1967 йил | Июнь ойида «Ташсельмаш» заводи «17-ХВ» русумли янги пахта териш машиналарининг биринчи партиясини ишлаб чиқарди. |
1969 йил | 21 февралда «Ташсельмаш» заводи «17-ХВ 1,8» русумли янги пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. |
1971 йил | Январь ойида «Ташсельмаш» заводи «ХН-3,6 Ўзбекистан» русумли янги пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. |
1974 йил | 13 августда Шеробод ингичка толали пахтани қайта ишлаш заводи пахта толасининг биринчи тоннасини ишлаб чиқарди. |
1976 йил | 14 февралда Каттақўрғон «Хлопкомаш» заводи чигитни калибровкалаш КС-1,5 машинасини ишлаб чиқарди. |
1977 йил | 21 июлда «Ташсельмаш» заводи ингичка толали пахтани териш учун янги модификациядаги «ХВН-1,2» терим машинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. |
1977 йил | Сентябрда «Узбекхлопкомаш» бирлашмасида ишлаб чиқарилаётган “Меҳнат” пахта тозалагичи Халқаро кузги ярмаркада (Загреб, Югославия) олтин медал соҳиби бўлди. |
1977 йил | 6 декабрдаЎрта Осиёдаги энг йирик Урганч ёғ-мой экстракция заводи биринчи маҳсулотни ишлаб чиқарди. |
1980 йил | 4 январда «Ташсельмаш» заводи «14ХВ-2,4А» русумли пахта териш машинасини ишлаб чиқарди. |
1980 йил | Соҳадаги энг йирик Гулистон ёғ-мой экстракция заводи ишга туширилди. |
1985 йил | “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ (ЦНИИХпром) СССР Енгил саноати министрлигидан СССР “Давагросаноат” тизимига ўтказилди. |
1985 йил | Ўзбекистон ССР Пахта тозалаш Министрлиги тугатилиши билан Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги Министрлиги таркибида пахта тозалаш саноати бўлими ташкил этилди. |
1987 йил | “Пахтасаноат имлий маркази” АЖ (ЦНИИХпром) Ўзбекистон ССР “Давагросаноат” тизимига ўтказилди. |
1988 йил | “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ (ЦНИИХпром) илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига (НПО «Хлопкопром») айлантирилди. Унинг таркибига Бектемир тажриба пахта тозалаш заводи, экспериментал-ишлаб чиқариш механика устахонаси, Ангор пахта тозалаш заводи, Юқори Чирчиқ каноп заводи, Ҳалқобод механика устахонаси, «Хлопкопром» Марказий конструкторлик-лойиҳа бюроси, Тошкент шаҳридаги кадрларни қайта тайёрлаш курслари, Марказий назорат-ишлаб чиқариш лабораториялари киритилди. |
1989 йил | РПО «Хлопкопром» – пахтани қайта ишлаш ва тайёрлаш Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси тузилди. |
1992 йил | Пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича ”Ўзпахтасаноатсотиш” давлат-акциядорлик уюшмаси ташкил этилди. |
1993 йил | НПО «Хлопкопром» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Республика илмий маркази (РИМ)«Хлопкопром»га айлантирилди. |
1993 йил | 10 мартда Тошкент шахрида пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича Ўзбек давлат акциядорлик уюшмасининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. |
1993 йил | Июль ойида «Ташсельмаш» заводида «ХМ-01» янги модификациядаги биринчи тиркама пахта териш машинаси йиғилди. |
1995 йил | Март ойида Ўзбекистонда биринчи бўлиб Каттақўрғон ёғ-мой заводида олифа ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. |
1995 йил | Март ойида Гулистон ёғ-мой экстракция заводида “Наф” ювиш воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. |
1998 йил | Республика илмий маркази(РИМ) «Пахтасаноатилм» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. |
2004 йил | «Пахтасаноатилм» ОАЖ «Пахта тозалаш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси”( ИИЧБ) ОАЖга айлантирилди. |
2005 йил | Октябрь ойида Тошкент шаҳрида биринчи Халқаро Ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди. |
2010 йил | «Пахта тозалаш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси”(ИИЧБ) ОАЖ «Пахтасаноат илмий маркази» ОАЖга айлантирилди. |
2014 йил | Илмий Марказ «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятига айлантирилди. |
2015 йил | – 27 октябрда “Ўзпахтасанотэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилди. |
2017 йил | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПҚ-5206-сон қарори билан “Ўзпахтасанотэкспорт холдинг” компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарор ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланди. |
2017 йил | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрида “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3408-сонли қарори қабул қилинди. |
2018 йил | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралида “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3559-сонли қарори қабул қилинди. |
Home Тарихий саналар